Twitter Russia Today (RT) ва Sputnik аккаунтларига ҳар қандай реклама постларини жойлаштиришни ман этди. Бу ҳақдаги эълон 26 октябрь, пайшанба куни кечки пайт чоп этилди, дея хабар беради Meduza.

Фото: «РИА Новости»

Ижтимоий тармоқ мазкур қарор АҚШ разведка ҳамжамиятининг икки агентлик ҳам 2016 йилги президентлик сайловларига таъсир ўтказишга урингани ҳақидаги хулосалари асосида қабул қилинганини билдирди.

Шунингдек, Twitter 2011 йилдан бери RT ва Sputnik рекламаси сотувидан олинган 1,9 миллион доллар даромадни хайрия мақсадлари учун ажратади. Маблағ ижтимоий тармоқдан сайловлар давомида фойдаланиш бўйича мустақил тадқиқотларга йўналтирилади.