Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари сони 500 000 дан ошди. Бу ҳақда, Facebook Developers ва Facebook Ads сервисларининг янгиланган маълумотларига асосланиб, «Spot.uz» хабар бермоқда.

Фото: The Guardian

Уларнинг аксарият қисмини — 300 минг кишини эркаклар, 220 минг нафарини эса аёллар ташкил этади. Ижтимоий тармоқнинг мамлакат аҳолиси ичига кириб борганлик даражаси 1,7 фоизни ташкил этмоқда.

Таққослаш учун, Қозоғистон мамлакат аҳолисининг 8,3 фоизи, Қирғизистонда эса 5,9 фоизи Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланади.