Россиянинг «Федералное агентство новостей» нашри Google News саккиз кунлик танаффусдан сўнг уларнинг материалларини яна кўрсата бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фото: Google Photos

«ФАН» материаллари янгилик агрегатида 27 октябрдан буён кўрсатилмаётган эди. Сервис, шунингдек, агентликнинг 2014–2017 йиллардаги хабарлари архивини қайтарди.

Агентлик маълумотига кўра, у 4 ноябрда блокдан чиқарилган. Бу пайти Google’нинг Москвадаги офиси ишламаётган эди. Шу асосда блокдан чиқариш қарори бевосита АҚШдан берилгани тахмин қилинмоқда.

Google News «ФАН» агентлигини блоклагани «Роскомнадзор»нинг эътирозларига сабаб бўлган эди. Агентлик АҚШ корпорациясини сўз эркинлигини бузишда айблаган эди.