Google Play’да Update WhatsApp номи остида зарарли дастур пайдо бўлди ва дунёдаги энг оммавий мессенжерлардан бирининг расмий янгилануви сифатида ўзини тақдим этишга уринди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Сохта WhatsApp муаллифлари номланишдаги бўшлиқдан фойдаланиб, мессенжер ишлаб чиқарувчи компанияси расмий номидан фойдаланиш ва шу тариқа Google назорат хизматини алдашга муваффақ бўлди.

Дастур фойдаланувчиларга бевосита зарар етказмади, балки бошқа дастурлар рекламаси билан шуғулланди. Бироқ ундан дастурни кўчириб олган миллиондан олган кишининг шахсий маълумотларини ўғирлашда фойдаланиш мумкин эди.

Google дастурни ўчириб ташлади, аммо унинг яна пайдо бўлишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди, чунки ҳозирча бундай алдовдан ҳимоя ўйлаб топилмаган.