AdMe маълум бир вақтларда Букингем саройи ошхонасида ишлаган ошпазлар айтган сирларни бир жойга тўплади.

Фото: Reuters

Елизавета II ни овқат шинавандаси деб бўлмайди

Қиролича оддий таомларни афзал кўради. Чунончи, нонуштага ёрмали бўтқа, мева ва тухум; тушликка балиқ ва сабзавотлар ёки товуқ ва салат; кечки овқатга эса қаймоқ ва қўзиқоринли соус билан гўштли стейк тановул қилади.

Букингем саройи штатида 20 ошпаз бор

Қироллик ошхонасида оддий кунларда 8—10, байрамларда 20 ошпаз ишлайди.

Елизавета II — ширинтомоқ

Қиролича шоколадни, айниқса, таркибида 60 фоиздан ортиқ какао бўлган қора шоколадни яхши кўради.

Малика Диана тўғри овқатланиш режимига риоя қилган

У кўп сабзавот, товуқли овқатлар еган, қизил гўштни камдан-кам истеъмол қилган. Ошпазлар у учун махсус тарзда машҳур таомларнинг ёғсиз версияларини пиширган.

Кейт Миддлтон ҳам ўзини овқатда чеклайди

Кембридж герцогиняси асосан мева, сабзавот, бутун донли маҳсулотлар ва ёғсиз гўшт билан озиқланади. Вақти-вақти билан парҳез тутади.

Елизавета II саримсоқ емайди

Қироличанинг фикрича, оғиздан саримсоқ ҳиди анқиб турган ҳолатда одамлар билан учрашиш — ўта одобсизлик, шу туфайли ушбу маҳсулот қироллик ошхонасида тақиқланган.