RT Аmerica телеканали АҚШда хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Russia Today бош муҳаррири Маргарита Симоньян маълум қилди, дея хабар беради «Интефакс».

Фото: Life

«Жиноий иш ва қайта рўйхатдан ўтиш ўртасида охиргисини танладик. Бу билан Америка сўз эркинлиги ва бунга ишонадиган барчани табриклайман», — деди Симоньян.

Олдинроқ АҚШ адлия вазирлиги Russia Today Аmerica’дан жорий йил 13 ноябргача хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтишни талаб қилганди.

Ўз навбатида, Россия адлия вазирлиги ҳам мамлакатда ишловчи АҚШнинг қатор ОАВларига мазкур чораларга жавобан уларнинг фаолиятига чекловлар жорий этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирув юборди.