АҚШ адлия вазирлиги Эронни шу йил ёзда амалга оширилган HBO каналига хакерлик ҳужумларида айблади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Global Look Press

Вазирлик декабрь ойида иштирокчилари эронликлар бўлган бир неча иш (жумладан, хакерлик ҳужумлари ҳақида) қўзғаш ниятида.

The Washington Post нашрига кўра, бу атайин уюштирилмоқда: президент Трамп маъмурияти Конгресс орқали Эронга қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, нашр суҳбатдошлари бу ҳақда олдиндан эълон қилиниши тергов ишини хавф остига қўйиши ва Эронни тарк этиши мумкин бўлган гумонланувчиларни топишни қийинлаштиришини билдирди.

Маълумот учун, 31 июлда каналдан 1,5 терабайт манбалар, жумладан, «Тахтлар ўйини» сериали скриптлари ва компания раҳбарлари ёзишмаси ўғирлаб кетилди. Уларни эълон қилмаслик эвазига хакерлар HBO’дан пул талаб қилди.