Google ва Facebook 2017 йилда дунёда рақамли реклама учун сарфланган маблағнинг 84 фоизига эга бўлади. Бунда Хитой ҳисобга олинмаган, деб хабар беради «Коммерсант.ru».

Фото: Delfi

GroupM агентлиги тахминига кўра, 2018 йилда рекламага глобал харажатлар ҳажми 4,3 фоиз ёки 23 миллиард долларга кўпаяди ва буни айнан рақамли сегмент таъминлайди.

Келгуси йили телевидение рекламасига харажатлар 2,2, рақамли рекламага 11,3 фоизга ошиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг ўзида 17 давлат, жумладан, Буюк Британия ва Германияда рақамли медиада рекламага сарфланган маблағ ҳажми телевидениедаги реклама роликларига харажатлардан ортади.