YouTube 2017 йили дунёда энг оммалашган мусиқали видеоларни маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Луис Фонси. Фото: Reuters

Луис Фонсининг вокалчи Дэдди Янки иштирокидаги Despacito қўшиғига ишланган клип биринчи ўринни эгаллади. Пуэрто-риколик хонандалар клипи нафақат 2017 йили, балки YouTube фаолиятидаги энг оммалашган видео бўлди: у 4,4 миллиард маротаба кўрилди.

Иккинчи ўринни британиялик ижрочи Эд Шираннинг Shape of You таронасига олинган видео банд этди (2,8 миллиард).

Жей Балвин ва Уилли Уильямснинг Mi Gente клипи учинчи ўринда қайд этилди (1,3 миллиард).