Twitter Россия интернет тадқиқотлари агентлиги АҚШнинг маҳаллий янгиликлар манбалари ниқоби остида фойдаланиб келган аккаунтларини блокировка қилишни бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Сохта профиллар жами ярим миллиондан ортиқ обуначи тўплаган. 100 дан ортиқ янгиликлар нашрлари турли, жумладан, АҚШдаги бўлажак сайловларга оид материалларни эълон қилган.

Мазкур ҳисоб ёзувлари ижтимоий тармоқ шубҳага бориб тўхтатиб қўйган 2752 аккаунтнинг бир қисми ҳисобланади.

«Биз сервисимиз хорижий агентлар томонидан АҚШдаги президентлик сайловларига таъсир ўтказиш ва жамоатчиликнинг демократияга ишончига путур етказиш мақсадида нотўғри фойдаланилгани ҳақидаги хабарларга жиддий қараймиз. Биз бу билан курашамиз», — дейилади компания баёнотида.