Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома йўллади. Президент мурожаати «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Президент мурожаати давомида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоровга юзланиб, ундан Молия вазирлигига «тажрибаси бўлмаса-да, Ватанни севадиган одамлар»ни ишга олишга чақирди.

Мен молиянинг аввалги, 15—20 йил унга раҳбарлик қилган, унинг «м» ҳарфини ҳам тушунмаган баландпарвоз одамларини ишдан ҳайдаб юбордим. Фақат раҳбарларини ҳайдадим, лекин қўпол бўлса-да айтаман — пастдаги «каламуш»лари ҳали ҳам ўтирибди.

Қўчқоров шу ердами? Агар ўзгариш қилмаса — сизларнинг олдингизда айтяпман — бир ойда буни ҳам ишдан оламан. Менга бунақа молия керак эмас. Молиядаги Острогорский деган ноинсофни ҳайдаганман — ҳозиргилардан ҳам унинг ҳиди келиб турибди.

Менга Ватанни севган, ўзбек миллатининг, ўзбек давлатининг, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир фуқаронинг эртанги кунига бефарқ бўлмаган молиянинг бошлиғи керак!

Қўчқоров — янги вазир, бироқ пастда эски «каламуш»дан қолганлар ўтирибди. Уларни йўқ қилмагунича мен бу вазир билан ишламайман. Кеча айтдим — сенга 10 кун муҳлат, ҳаммасини ҳайдайсан, бирортаси қолмаслиги керак, деб.

Тажрибаси бўлмаса ҳам майли, ёшгина, мана шу миллатни, мамлакатни севган одам керак!

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти