Мизаб ар-Раҳма Каъбанинг Ироқ ва Сурия бурчаклари ўртасида жойлашган, ёмғир сувлари оқиб кетиши учун мўлжалланган тарновдир. У деворларнинг қулашига олиб келган ёмғирлардан сўнг, 1627 йилги қайта тиклаш ишлари чоғида қўшилган. Бу ҳақда «Islam-today.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Islam-today.ru»

Томдан оққан сув, Оллоҳнинг марҳамати рамзи сифатида Исмоил ва Ҳожарнинг қабрига йўналади. Шунингдек, тарнов жойлашган жойда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) дуо ўқигани маълум.

Тарновни эслатувчи бундай конструкция Каъбада биринчи бўлиб курайшийлар даврида пайдо бўлган, улар томни барпо қилган. Бунгача Каъба фақат тўрт девордан иборат бўлган.

Тарновнинг ўзида «Марҳаматли ва шафқатли Оллоҳнинг номи билан» ва «Ё Оллоҳ» деган ёзувлар бор.

Тарновнинг четларига қушлар қўнмаслиги учун у ўткир учли тиканлар билан қопланган.

Бунгача тарнов ёғочдан, кумушдан ва пўлатдан ясалган. 1573 йилда эса биринчи марта олтиндан қилинган.

Унинг узунлиги 2,53 метрни, кенглиги 26 сантиметрни ташкил этади.