2017 йилда Ўзбекистон давлат сайтларига 72 та ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда, Жамоат ва ахборот хавфсизлиги маркази маълумотларига асосланиб, «Spot.uz» хабар бермоқда.

Фото: Google Images

Ушбу ҳужумларнинг 60 тасида сайт бош саҳифасининг кўриниши ўзгартирилган (дефейс қилинган), 12 ҳолатда эса маълумотлар ноқонуний равишда юклаб олинган.

Энг кўп CМС Жоомла тизимида ишлайдиган давлат сайтлари ҳужумга учраган (21 марта). Ундан кейинги ўринларда Wordпресс (19 ҳолат), 1C-Битрих (7 ҳолат) ва Друпал (5 ҳолат) бормоқда.