Эронда Instagram блокдан чиқарилди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.

Фото: Delfi

Шу билан бирга, янги тартибсизликлар ташкил этишнинг эҳтимолий воситаси сифатида Telegram мессенжеридан фойдаланишга қўйилган чеклов бекор қилинмади.

Эронда Теҳрон, Машҳад ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишлари авж олганидан сўнг Instagram дастури ва Telegram мессенжеридан фойдаланишга чеклов ўрнатилганди.

Расмийларга кўра, бу мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқараётган террорчиларга қарши туришда ёрдам бериши лозим эди.