Twitter ижтимоий тармоғи дунёнинг етакчи сиёсатчилари аккаунтларини блоклаш ниятида эмас, деб хабар берди «Коммерсант.ru».

Фото: Comments

«Twitter глобал ижтимоий мунозаралар юзага келиши учун мавжуд. Дунёнинг айрим етакчиларининг жамиятимизга таъсири сабаб улар ушбу мунозарада муҳим аҳамиятга эга», — дейилади компаниянинг хабарида.

Маълум қилинишича, сиёсатчиларнинг Twitter’даги аккаунтларини блоклаш ёки твитларини ўчириб ташлаш, уларни жим бўлишга мажбур қила олмайди, бироқ одамларнинг буни муҳокама қила олмаслигига олиб келади. «Бирорта аккаунт Twitter’нинг ўсишига олиб келмайди ва бизнинг қарорларимизга таъсир кўрсатмайди. Биз бу борада холис бўлиб қолиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», — дейилади хабарда.

Гап айнан қайси сиёсатчиларнинг аккаунтлари ҳақида кетаётгани очиқланмади.