Истеъдод деганда катта заковат эмас, балки топқирлик — ҳар қандай масалани ҳал қилишда тасаввур қилишни қўллаш қобилияти тушунилади.

Фото: «Лайфхакер»

Янгича фикрлаш

Масалан, Бенжамин Франклин мактабда ўқимасдан ва мустақил ўрганиш билан эътиборли кашфиётчи, дипломат, олим, ёзувчи ва Америка маърифатининг сиёсий арбобига айланди.

Альберт Эйнштейннинг тақдири ҳам худди шу тарзда шаклланди. Болаликда у гапиришни кеч бошлаган. Ўша вақтдаги таълим тизимига бўлган исёнкорлик муносабати оқибатида у жуда ёмон ўқиган.

Ёки Стив Жобсни эсланг. У ҳам Эйнштейн каби гўзалликнинг муҳимлигига ишонган. У санъат, аниқ ва гуманитар фанлар бир-бири билан бирлашиши керак деб ҳисоблаган.

Қизиқувчанлик

Леонардо да Винчини энг машҳур даҳо деб ҳисоблаш мумкин. У рассом сифатида ҳам, олим сифатида ҳам фикр юритган ва шу туфайли у назарий тушунчаларни тасаввур қила олган. Унинг сўзларига кўра, у тажриба ва тадқиқотларга амал қилувчи бўлган. Унинг энг илҳомлантирувчи фазилати қизиқувчанликдир.

Масалан, у одамлар нима учун эснашини, майдони бўйича айланага тенг квадратни қандай қуришни, одамнинг кўзи ёруғликни қандай қабул қилишини билишни хоҳлаган.

Да Винчи бор ва мумкин бўлган ҳамма нарсани, шу жумладан коинот ва ундаги бизнинг ўрнимиз ҳақида билишни хоҳлаган.

Унинг қизиқувчанлиги кўпинча, оддий одамлар фақат болаликда ўйлайдиган нарсаларга қаратилган (масалан, нима учун осмон мовий).

Да Винчи даҳо бўлган, лекин фақат ақлли бўлгани учун эмас. У ҳар томонлама ақлнинг намунаси ҳисобланган, қизиқувчанлиги бутун атрофга тарқалган одам бўлган, бу эса ҳамма нарсадан кўра муҳимроқдир.

Манба: «Лайфхакер»