Нима учун синиқ ва дарз кетган идишларда овқат ейиш мумкин эмас? «Islam-today.ru» ана шу саволга ойдинлик киритди.

Фото: «Vashdom.tut.by»

Абу Саид ал-Ҳудрий (радиаллоҳу анҳу) томонидан баён қилинган ривоятда шундай дейилади: «Аллоҳнинг элчиси (с.а.в.) пиёланинг синиқ ва дарз кетган томонидан ичишни тақиқлаган, шунингдек, идишга пуфлашни ҳам ман қилган» (Абу Довуд, «Ашриба», 3722).

Ушбу ривоятда гап бораётган тақиқ синиқ ва дарз кетган идишдан фойдаланиш ҳаром эканлигини кўзда тутмайди. Бу ерда бундай идишни қўллаш номақбул эканлиги қайд этилган, чунки ҳатто ҳозирги шифокорлар ҳам сопол идишларнинг дарз кетган жойларида касаллик қўзғатувчи бактериялар тўпланиб қолишини таъкидлайди.

Бундан ташқари, синиқ идишдан фойдаланиш ноқулай ҳамдир: синиқ жойлар туфайли пиёла ичидаги суюқлик кийимга тўкилиб кетиши, дарз кетган идиш эса қўлингизда синиб кетиши ҳам мумкин.