Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган ЙТҲда 50 дан ортиқ ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чет давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига таъзия мактублари келмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Олдинроқ Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Нурсултон Назарбоев ва Сооранбай Жеенбеков ўз таъзияларини билдирган эди. Охирги маълумотларга қараганда, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келди.

Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда.