Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобусдан омон қолган беш кишидан икки нафари Ўзбекистон, уч нафари Қозоғистон фуқароларидир. Бу ҳақда оператив штабга таяниб, TengriNews хабар берди.

Фото: Қозоғистон ИИВ ФВҚ

Қозоғистон фуқаролари автобус ҳайдовчилари бўлган ва уларнинг барчаси ёнғиндан омон қолган.

Омон қолган ўзбекистонликларнинг исм-шарифлари:

Аҳрор Исоқов, 1988 йилда туғилган,

Исроилжон Мирзааҳмедов, 1980 йилда туғилган.

Автобус ёнишидан омон қолганлар енгил куйиш жароҳатини олган.

18 январь куни тонгда Самара—Чимкент трассасининг Ақтўбе вилоятидан ўтган қисмидаги йўлда салонида 57 киши бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 52 ўзбекистонлик ҳалок бўлди.