Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастури орқали маълум қилинди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: Президент матбуот хизмати

Олдинроқ Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга фожиа муносабати билан таъзия мактубини йўллагани хабар қилинган эди.