Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Актюбинск вилоятида юз берган фожиали ҳодисанинг сабаблари ҳақида маълумот берди, деб ёзади ЎзА. Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг таъкидлашича, автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрамаган, жиноий фаолият излари ҳам йўқ.

Фото: ЎзА

Бу кўпроқ бахтсиз ҳодисага ўхшайди, дея иқтибос келтирган «Казинформ» ахборот агентлиги Ерлан Тургумбаевнинг сўзларидан.

Омон қолганларнинг кўрсатмаларига қараганда, ёнғин автобус салонида келиб чиққан. Салонда дастлаб заҳарли тутун тарқала бошлаган ва бу йўловчиларнинг газдан заҳарланишга олиб келган.

Эшиклар очилиши билан салонга кислород кирган ва автобус ичидан портлаган, дея тахмин қилган Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири.

Қолаверса, автобуснинг биринчи қаватида юкларнинг кўплиги тепада ўтирган йўловчиларнинг зудлик билан ташқарига чиқишига тўсқинлик қилган бўлиши ҳам мумкинлиги айтилган.