Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобус йўловчилари жасадларининг шахсини аниқлашда ёрдам сўрамоқда, деб ёзади Kazakhstan Today.

Фото: «РИА Новости»

«Марҳумлар жасадлари шахсини аниқлашдаги қийинчиликларни ҳисобга олиб, тегишли ахборотга эга фуқаролардан Қозоғистон Республикаси ИИВ ёки Ўзбекистон Республикаси ФВВга 2018 йилнинг 12—13 январь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига Қозоғистон орқали транзит билан жўнаб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида хабар беришини сўраймиз», — деди ИИВ вакили Алмас Садубаев.

У жўнаб кетган шахсларнинг уяли телефон рақамлари, шунингдек, бошқа ҳар қандай қўшимча маълумот (алоҳида белгилари, шу жумладан тиш протезлари, имплантлар, муқаддам суяк синишлари, паспорт рақами, унинг нусхаси, фотосурат ва бошқалар)ни тақдим этишни сўради.

Қозоғистон ИИВ телефон рақамлари: 8-7132-56-29-67, 8-7132-56-68-85, 8-7132-93-61-55, 8-7132-72-90-50 (факс).

Ўзбекистон ФВВ телефон рақамлари: +998-71-147-10-50, +998-71-212-67-00.