Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг маълум қилишича, «Самара—Чимкент» йўлининг 1068-километрида содир бўлган нохуш ҳодиса оловга нисбатан бепарволик оқибатида келиб чиққан, деб хабар берди «Коммерсантъ».

Фото: «Inform.kz»

«Воқеа жойида ёнувчан аралашмада, хусусан, бензинда ишлайдиган кавшар лампа топилди. Шунингдек, тергов ҳаракати вақтида ўтказилган сўровлар натижасида аниқландики, автобус ичида 5 литрли пластик идишда бензин бўлган», — дея Тургумбаевнинг сўзларини келтиради Tengri News.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, ушбу версия омон қолганларнинг кўрсатмаси асосида тасдиқланган. «Автобуснинг двигатели ўчиб қолганлиги ва машина ичи совуқ бўлганлиги сабаб ушбу кавшар лампадан иситгич сифатида фойдаланилган. У икки соатга яқин ишлаган ва табиийки газ-бензинли аралашма бутун салонни эгаллаган. Тасодифан бензин тўкиб юборилганида эса ёнғин юзага келган… Шу билан бирга, нохуш ҳодиса ЙТҲ ёки қандайдир жиноий ҳаракатлар орқали амалга оширилган деган версия тўлиқ чиқариб ташланди», — деди Тургумбаев.