АҚШнинг «Рекламасиз болалик учун» ташкилоти Facebook’дан компания 13 ёшдан кичик болалар учун чиқарган Messenger Kids дастурини ёпишни талаб қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Google Images

Ташкилот вакиллари ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг номига очиқ мактуб йўллади. Ҳужжатга 110 нафардан ортиқ шифокор, педагог, психолог ва болалар билан ишловчи бошқа мутахассислар имзо чекди.

Уларга кўра, мессенжерлардаги мулоқот бола ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

«Кичик ёшдаги болалар ижтимоий тармоқларда аккаунтлар юритишга тайёр эмас. Улар бунинг барча мураккаблигини тушунмайди ва бу кўпинча тушунмовчилик ҳамда можароларга олиб келади», — дейилади мурожаатда.