2018 йилдан Ўзбекистон телефон рақамларининг 9 белгили тизимига ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Бундай тизимга ўтиш тўғрисида қарор Халқаро электр алоқа уюшмасининг тавсиялари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари рақамлари тизими ва режаси» талабларига мувофиқ қабул қилинган.

2018 йилда телефон рақамлари яна иккитага узаяди. Эндиликда аввал терилмаган ҳудуд коди терилади, бу билан шаҳарлараро рақамларни териш жараёни соддалашади.

«7 белгилиги рақамлардан 9 белгили рақамларга ўтиш — давр талаби. Бу мобил алоқа операторларининг рақамлар захираси деярли тугагани, алоқа хизматларига бўлган талаб эса кундан-кунга ортиб бораётгани билан изоҳланади», — дейилади «Ўзтелеком» хабарида.