Чинозлик Аҳмадбойнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилган вақтда олиб қўйилган турли русумдаги 105 та автомобиль ўз қонуний эгаларига қайтариб берилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24»нинг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.

Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси маълумотларига кўра, фуқаролар бу транспорт воситаларини икки баробар кўпайтириб олиш шарти билан, Аҳмадбойга ихтиёрий равишда топширган. Айни вақтда улар Аҳмадбойдан пул олишга улгурмаган.

Автомобилини қайтариб олаётган бир гуруҳ фуқаролар «Ахборот 24»га қисқа интервью берган бўлиб, уларнинг деярли бари ўз вақтида автомобилидан умидини узиб бўлгани, бугун машиналар қайтариб берилаётганидан жуда хурсанд эканини таъкидлаган.