29 январь куни Тожикистон Сўғд вилоятининг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки давлат ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг беш кунлик учрашуви ниҳоясига етди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

Фото: Google Photos

Музокаралар давомида қолган участкалар бўйича чегара чизиғи ўтказилиши муҳокама қилинди, шунингдек, айрим чегара участкалари дала текшируви олиб борилди.

Топографик ишчи гуруҳлар томонидан чегаранинг 4 та участкаси тавсифланди.

Музокаралар якунига кўра баённома имзоланди.

Учрашув конструктив асосда, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида бўлиб ўтди.