Туркия жанубидаги Хатай вилоятида 17 ёшли қиз ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.

Фото: «Вестник Кавказа»

Бу борада Туркия бош вазири Биноли Йилдирим баёнот берди. Унинг айтишича, ракета Сурия ҳудудидан учирилган.

«Курд ҳаракатлари Афринда Туркия тинч фуқароларга зарба бераётгани ҳақида қора тарғибот олиб бормоқда. Аслида эса уларнинг ҳужумларидан бизнинг фуқароларимиз жабр кўрмоқда. Бугун Хатай вилоятидаги ҳужумда фуқаромиз, 17 ёшли мактаб ўқувчиси Фотима Авлар ҳалок бўлди», — деди бош вазир.