Кўпчилик овқатнинг қийин пайтларда тасалли бера олишига ишонади. Болалигимизда ҳам йиқилиб тиззамиз яра бўлганида, биз кўз ёшимизнинг «дориси» сифатида печенье олганмиз.

Фото: «Zdorovie.com»

Кимлар учундир бу усул катта бўлганда ҳам актуаллигича қолаверади, лекин энди оқибатларсиз кечмайди: бир қути музқаймоқни еб тугатган бўлсангиз ҳам, издан чиқариб юборувчи муаммолар ҳеч қаерга йўқолмайди.

Кўп ейишга бизни 3 та асосий ҳиссиётлар мажбур қилади: маъюслик, ваҳима ва ғазабланиш.

Маъюсликдан кўп ейиш

Бундай тасаллидан кейин виждон азоби бошланади. Яна маъюсликнинг янги қуйилиши бошланади, яна виждон азоби қайтиб келади ва шу тарзда такрорланаверади… Буни қандай тўхтатиш мумкин, яхшиси бошламаган маъқулдир?

  1. Гапириб беринг. Агар сиз ғамгин бўлсангиз, бунга бирон-бир қайғули воқеа сабаб бўлган бўлиши мумкин. Қайғуришнинг ўрнига, яқинларингиздан бирига қўнғироқ қилинг ва бор гапни айтиб бериг!
  2. Спорт билан шуғулланинг. Илмий тадқиқотлар кўнгил ғашлигининг энг яхши давоси кўпроқ ҳаракатланиш эканлигини қайта-қайта исботлади.
  3. Йиғланг.Кўз ёшларингиз тамом бўлгунча йиғланг. Шундан кейин сиз ўзингизни анча яхшироқ ҳис қиласиз!

Стресс таъсирида кўп ейиш

Кўпчилик стресс пайтида овқатдан ёрдам сўрайди.

  1. Ухланг. Уйғоқ пайтингизда кўп еб қўймаслик учун бир суткада камида 8,5 соат ухлашга ҳаракат қилинг.
  2. Дам олишга ҳаракат қилинг. Совитгичнинг олдига боришнинг ўрнига бирон-бир тинчлантирувчи ижодий машғулот билан шуғулланинг.

Ғазабланиш натижасида кўп ейиш

Баъзида биз ўзимизни қийнаётган нарсаларни ҳал қилишнинг ўрнига овқат еймиз. Биз ғазабни овқат билан босишга уринамиз, лекин бу умуман ёрдам бермайди.

Агар аччиғингиз чиқаётган бўлса, овқатни ҳеч бўлмаса 10 дақиқага четга олиб қўйинг. Ўтиринг, бир неча марта чуқур-чуқур нафас олинг, туйғуларингизни эшитинг ва улардан қандай қутулишни ўйлаб кўринг.

Манба: «Zdorovie.com»