Нью-Йоркдаги савдоларда Twitter акциялари нархи 13,3 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Охирги йил мобайнида компания капиталлашуви 44 фоизга ошди ва 18,75 миллиард долларга етди.

Twitter 2017 йил тўртинчи чорагида 12 йиллик тарихи давомида илк бор соф фойда билан чиқди. Октябрь—декабрь ойларида соф фойда миқдори 91,1 миллион доллар ёки бир акция учун 12 центни ташкил этди.

Таққослаш учун, 2016 йилнинг шу даврини компания 167 миллион доллар зарар билан якунлаганди.