Бизнесмен Роман Абрамович Telegram мессенжерига 300 миллион доллар инвестиция киритди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.

Фото: «Известия»

Манбаларга кўра, Абрамович инвестиция киритиш ҳуқуқига эга илк россияликлардан бири бўлди.

Qiwi компанияси раҳбари Сергей Солонин ҳам мессенжер инвесторларидан бири бўлгани, бунинг учун 17 миллион доллар сарфлагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Павел Дуров Telegram Open Network блокчейн-платформасини ишга тушириши, бунинг учун йирик компания ва инвесторлардан 500 миллион доллар сармоя жалб қилишни режалаштиргани билдирилганди.