Уйингиздаги юмшоқ мебеллар ва автомашина салонини тозалаш учун уй шароитида тежамли восита қандай тайёрланишини билишни хоҳлайсизми?

Фото: «Хитрости жизни»

Таркибий қисмлар:

1 пиёла суюқ совун

1 пиёла сирка

1 пиёла «Боржоми» (ёки «Есентуки», «Архиз») минерал суви

Пуркагичли идиш

Чўтка

Юмшоқ мебеллар юзасини кир ва доғлардан тозалаймиз:

Таркибий қисмларни идиш ичига солиб бироз аралаштирамиз.

Ҳосил бўлган аралашмани кирланган юзаларга сепамиз ва 5—10 дақиқа шундай қолдирамиз. Кейин кирланган жойларни чўтка ёрдамида айланма ҳаракатлар билан ишқалаймиз.

Юмшоқ мебель юзаларидаги доғлар бирин-кетин йўқола бошлайди. Баъзи эскирган доғлар эса бирданига йўқолмайди ва эрталаб яна пайдо бўлади. Шунинг учун бу юзаларни илиқ сув ва чўтка билан яна бир марта ишқаланг ва яна бир марта аралашмадан суринг. Бу амаллардан кейин ҳамма юзалар топ-тоза бўлади.

Манба: «Хитрости жизни»