Қатиқ фойдалими ёки зарарлими? Бугун биз қатиқ ҳақида сизни қизиқтирган саволларга жавоб бермоқчимиз.

Фото: «АиФ»

  1. Қатиқ ҳақиқатан ҳам фойдалими?

Қатиқ — рационимизнинг анъанавий маҳсулоти ва ҳазм қилишнинг кучли омили ҳисобланади.

Бу ачитилган сут маҳсулотининг энг асосий фойдали хусусияти — унинг таркибида сут кислотаси ҳосил қиладиган бактерияларнинг борлиги.  Ачиган rh-муҳит ва сут кислота бактериялари — ичаклардаги табиий микрофлораларга жуда ўхшаш пребиотиклар лактокультураси нафақат қатиқнинг балки бошқа овқатларнинг ҳам ҳазм бўлишига ёрдам беради.

  1. Қатиқ ҳамма учун фойдалими?

Қатиқ ёқмайдиган одамлар ҳам бор. Биринчи навбатда, бу меъда суюқлигининг кислоталиги баланд бўлган кишилардир. Шунингдек қатиқ меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигида, гиперацидли гастрит ёки панкреатитда ҳам тақиқланади.

Қатиқ етти ойликкача бўлган болаларга ҳам мумкин эмас, чунки у шиллиқ қаватларга зарар етказиши оқибатида болаларда қон кетишига сабаб бўлиши мумкин.

  1. Оддий қатиқдан кўра ёғи олинган қатиқ фойдалироқми?

Яхшиси ёғлилиги 3,2% бўлган қатиқни танлаганингиз маъқул. Ёғи олинган қатиқнинг таркибида ёғни эритувчи витаминлар бўлмайди ва масалан, ёғ молекулалари бўлмаса D витамини сингдирилмайди. У эса кальцийнинг сингиши учун зарур бўлади.

  1. Био-қатиқ оддий қатиқдан қандай фарқ қилади?

Био-қатиқ таркибида сут кислота ҳосил қилувчи бактериялардан ташқари катта миқдорда бифидобактериялар мавжуд. Оддий қатиққа қараганда био — жуда фаол маҳсулот ҳисобланади. У анча фойдалироқ ва ичакларни шлаклар ва токсинлардан тезроқ тозалайди.

  1. Кечаси нима ичиш яхшироққатиқми ёки сут?

Ухлашдан олдин ичиш учун иккисидан бирини танлашга тўғри келса, унда яхшиси қатиқни танланг.

Сут ҳазм бўлиши учун уни ухлашдан икки соат олдин ичиш керак бўлади. Қатиқ эса таркибидаги бактериялар туфайли дарров ҳазм бўлади, уни ухлашдан олдин ҳам бемалол ичиш мумкин.

Фото: «АиФ»