Ўтказилган кўпчилик тадқиқотлар склерознинг ёшга боғлиқ эмаслигини кўрсатади. Хўш, у ҳолда хотирани яхшилаш учун нима қилиш керак?

Фото: Flickr

Бошқотирмалар ечинг!

Математик ва мантиқий масалалар ечинг, кроссвордлар топинг, шеър ва қўшиқларни ёддан ўқинг. Кун бўйи ақлингизни машқ қилдиринг!

Тўғри овқатланинг!

Мияга мадад бериш учун бир кунда кам-камдан 5 маҳал овқатланиш керак. Бундай тарзда овқатланиш глюкоза миқдорининг пасайиб кетмаслигини таъминлайди, чунки глюкоза мия учун асосий қувват манбаи ҳисобланади.

Энг яхшиси Omega-3 ёғ кислотаси, углеводлар ва антиоксидантларга бой озиқ-овқатларни танланг.

Спорт билан шуғулланинг!

Машқлар бажариш ва сайр қилиш мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ўзингизга ёқадиган ва организмингиз учун мос келадиган машғулот турини танланг.

Тинчланишни ўрганинг!

Ўз кайфиятини назорат қила олишни, стресс ва асаблар таранглигини кетказишни ўрганиш керак. Агар асабларингиз доимий равишда таранг ҳолатда бўлса, унда хотирангиз заифлашади.

Америкалик олимларнинг таъкидлашича, агар сиз юқоридаги маслаҳатларга амал қилсангиз, 14 кундан кейин махсус компьютер томографияси ёрдамида мия фаолиятида жиддий ўзгаришлар юз берганини сезиш мумкин. Бироз вақт ўтгандан кейин эса бу ўзгаришларни ўзингиз ҳам сеза бошлайсиз.

Манба: «Лайфхакер»