Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда Telegram мессенжерининг блок қилиниши тарафдори эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Islam Today

Чеченистон раҳбари Telegram’даги ўз каналида ушбу мессенжерни «жуда қулай» восита деб атаган.

«Мен ҳамиша ҳукумат ва жамиятнинг исталган майдончада, жумладан, интернетда ҳам очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориши тарафдори бўлиб келганман. Шу боис ҳам деярли барча ижтимоий тармоқларда аккаунтларим бор. Бироқ биринчи ўринга қулайлик ва ўнгайликка эмас, балки Россиянинг давлат манфаатлари ва бажарилиши шарт бўлган қонунлари қўйилиши керак», — деб таъкидлади Рамзан Қодиров.

Аввалроқ Россия Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати («Роскомнадзор») Telegram’ни Россияда блок қилиш бўйича судга даъво киритган эди.

Бунга мессенжер раҳбарияти фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини ўқишга имкон берадиган калитларни Россия Федерал хавфсизлик хизматига тақдим этишдан бош тортгани сабаб бўлди.

Мессенжер дастурчиларининг сўзларга кўра, ФХХ талабини бажаришнинг техник жиҳатдан имкони йўқ. Қайд этиш жоиз, Россияда Telegram’дан 10 миллионга яқин одам фойдаланади.