Кеча АПЛнинг 34-тур учрашувлари бошланганди. 14 апрель санасида 7 та учрашув бўлиб ўтгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Фото: Getty Images

Бугун, 15 апрель санасида 34-тур доирасида яна иккита учрашув бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Улардан бирида Рафа Бенитес бошчилигидаги «Ньюкасл» ўз майдонида Арсен Венгер бошлиқ «Арсенал»ни қабул қилди. Учрашувда ҳисоб «канонирлар» томонидан 14-дақиқага келиб очилди. Гол муаллифи — Александр Ляказетт. Орадан 15 дақиқа ўтиб, «Ньюкасл» аъзоси Айозе Перес ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Мэтт Ритчи «Ньюкасл»га ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди. Шу тариқа Арсен Венгер шогирдлари навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

Бироздан сўнг кун тақвимидан ўрин олган иккинчи учрашувда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Вест Бромвич»ни қабул қилади.

Англия премьер лигаси

34-тур беллашувлари

15 апрель, якшанба

«Ньюкасл» — «Арсенал» 2:1

Голлар: 0:1 – 14 Ляказетт, 1:1 – 29 Перес, 2:1 – 68 Ритчи.

«Манчестер Юнайтед» — «Вест Бромвич» 20:00

16 апрель, душанба

«Вест Ҳэм» — «Сток Сити» 00:00