Facebook 2017 йилда Цукербергни қўриқлаш ва шахсий самолётларга 9 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда, компаниянинг қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияга топширган ҳужжатларига асосланиб, «VC.ru» хабар бермоқда.

Фото: AP

2016 йилга нисбатан харажатлар 53 фоизга кўпайган. Бу Цукербергнинг хавфсизлигини таъминлаш харажатларининг кўпайиши билан боғлиқ — 2016 йили улар 4,9 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 7,3 миллион долларга тенг бўлди.

Шунингдек, шахсий самолётлардан фойдаланишга 1,5 миллион доллар сарфланди.

2017 йили Цукерберг АҚШ бўйлаб сафар қилди — у муқаддам бўлмаган штатларида бўлишга қарор қилган эди.