«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Боғлон вилоятидаги бош электр узатиш линияси устунини қулатди. Бунинг оқибатида Афғонистон пойтахти Кобулнинг катта қисми электр таъминотисиз қолди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: Google Photos

Боғлон вилояти полицияси бошлиғи Икармудин Саройга кўра, жангарилар ҳарбий ҳаракатларда мағлуб бўлганидан сўнг тактикани ўзгартириб саботаж уюштиришга қарор қилган.

Вайрон этилган электр узатиш линияси орқали электр токи Ўзбекистондан Афғонистонга келарди. Ўзбекистондан бу линия орқали 20 киловатт электр қуввати келарди. Бу электрсиз Кобулнинг 80 фоизи қоронғуликда қолиб кетди.