Интернетда пайдо бўлган видеоларда Германиядаги Ньюрбургринг ёпиқ пойга трассасида синовдан ўтказилаётган янги машиналар намойиш этилди. Видеолар YouTube’даги EMS Nordschleife TV каналида эълон қилинди, деб хабар беради «Мотор».

Фото: «Мотор»

Роликлар махсус кунларда суратга туширилган — ўша кунлари 30 дан автомобилсоз компанияга ўз маҳсулотини синовдан ўтказишга рухсат берилади. Шунингдек, ғилдирак ва автокомпонентлар етказиб берувчилар ҳам синов вақтидан фойдаланиши мумкин. Бу кунларда трассага шахсий автомобиллар киритилмайди.