14:20, 16.04.2018 // 24302

Россияда Telegram’ни блокировка қилиш бошланди

Провайдерлар Россия ҳудудида Telegram мессенжерини блокировка қилишни бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб, Meduza хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

«Роскомнадзор» раҳбари Александ Жаров идора Apple ва Google’дан Telegram дастурини ўз дўконларидан ўчириб ташлашини талаб қилишини маълум қилди.

Сайтларнинг блокировкасини кузатувчи «Роскомсвобода» реестрида Telegram серверлари ҳозирча пайдо бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Москва суди «Роскомнадзор»га Telegram’ни Россияда блоклашга рухсат берди. Мессенжер фойдаланувчиларнинг хабарларини очиш калитлари тақдим этилмагунча блокланади.

Энг кўп ўқилган

Қидирув