Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер Россияда блокланганидан сўнг тақиқни четлаб ўтишга кўмак берадиган VPN-сервисларга грантлар ажратишга ваъда берди. Бу ҳадқа «РИА Новости» ёзмоқда.

Фото: «РИА Новости»

Айтилишича, грантлар биткоинларда тўлаб борилади.

«Мен proxy ва VPN маъмурларига биткоин-грантлар тўлашни бошладим. Йил давомида бу мақсадга шахсий маблағимдан миллионлаб доллар сарфлашдан мамнун бўламан», — деб ёзди у «ВКонтакте»даги саҳифасида.

Шунингдек, у Telegram’нинг Россиядаги фойдаланувчилари сони унча кўп бўлмаса ҳам, бу бозор унга «шахсий сабаблар» туфайли муҳимлигини таъкидлаб ўтди.