TamTam мессенжери Ўзбекистонда App Store ва Google Play рейтингларида пешқадам бўлиб олди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Фото: Spot

Жумладан, 19 апрель куни дастур App Store ва Google Play ёрдамида юклаб олишда биринчи ўринга кўтарилди ва «Яндекс.Такси», Telegram, Imo, Instagram ва WhatsApp’ни ортда қолдирди.

Уч кун мобайнида TamTam Ўзбекистон рейтингларида 60-80 поғона юқорилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Google орқали «Тамтам» сўзини фаол қидираётган мамлакатлар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди.

TamTam нафақат Ўзбекистон ва Россия, балки Эронда ҳам оммалашиб бораётгани кузатилмоқда.