22 апрель куни Telegram’нинг россиялик фойдаланувчиларига мурожаат келиб тушди. Унда маҳаллий вақт билан соат 19:00 да деразалардан қоғоз самолётчалар учириш сўралган эди, деб хабар беради «Afisha Daily».

Таъкидланишича, акция мамлакатда сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Мессенжер асосчиси Павел Дуровнинг сўзларига кўра, акция тугагач, кўчаларга чиқиб, кичик шанбалик уюштириш ҳамда самолётчаларни йиғиб олиш лозим.

Кўпгина россияликлар мурожаатдан сўнг акцияда иштирок этишга қарор қилди. Иштирокчилар жараён акс этган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

https://www.instagram.com/p/Bh3z5QDjWV2/