Россиянинг Ленинград вилоятида мактаб ўқувчилари Telegram мессенжерига ҳайкал ўрнатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «Невские новости»

Айтилишича, Сланцевский туманидан бир неча бола маҳаллий депутат Владимир Петровга мурожаат этиб, компьютер сотиб олиш учун пул сўраган. Аммо депутатдан олинган пул эвазига улар ёдгорлик ўрнатган.

Депутатнинг айтишича, уларни бу учун урушиш ёки жазолаш керак эмас.

«Албатта, болалар мени алдаган ёмон. Умид қиламанки, ота-оналари уларга ёлғон гапириш ёмонлигини тушунтириб қўяди. Бошқа томондан, ўз қўллари билан бирор иш қилганлари таҳсинга сазовор. Перформанснинг идеологик мундарижасига келсак, умуман олганда болаларни тушунаман — бунинг учун уларни урушиш керак эмас», — деб изоҳ берди депутат.