Россиянинг «Биринчи канали»даги «Голос.Дети» лойиҳасининг беш йиллик юбилейига бағишланган концерт бўлиб ўтди.

Унда иккинчи мавсум ғолиби ўзбекистонлик Сабина Мустаева ҳам қатнашди. У «Голос»нинг бешинчи мавсуми ғолиби Дарья Антонюк билан бирга Queen гуруҳининг Somebody to Love қўшиғини куйлади.