Эрон суд органлари Telegram мессенжерини блоклаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Айтилишича, мессенжер устидан фуқаролар бир неча маротаба шикоят қилган, мессенжер вакиллари эса Эрон қонунчилигига риоя этмаган.

Ҳукмда айтилишича, мазкур ҳолат Telegram’ни халқаро террорчилар учун «ишончли бошпана»га айлантиради.