Sputnik дунёдаги энг катта маош олувчи президентлар рейтингини тузди.

Фото: «Nur.kz»

Швейцария президенти Ален Берсенинг маоши энг кўп деб топилди — 36 400 доллар. Иккинчи ўринда 33 500 доллар ойлик билан Дональд Трамп жойлашди. Учинчи ўринда — 27 000 доллар маош билан Янги Зеландия генерал-губернатори Пэтси Редди.

Юқори бешликка Люксембург бош вазири Ксавье Беттель (26 000 доллар) ва Ирландия етакчиси Майкл Хиггинс (23 000 доллар) ҳам кирди.

Шунингдек, рўйхатдан Франция президенти Эммануэль Макрон (21 200 доллар), Германия канцлери Ангела Маркел (20 500 доллар), Жанубий Корея етакчиси Мун Чжэ Ин (13 500 доллар) ва Россия президенти Владимир Путин (11 000 доллар) жой олди.

Туркия президентининг маоши 10 000 долларни ташкил қилади. Рейтингнинг сўнгги 15-поғонасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 8 824 доллар маош билан жойлашди.

Инфографика: Sputnik