Италиянинг Генуя шаҳрида кўприк қулаган жойдан яна тўрт кишининг жасади топилди. Бунга қадар вайроналар остидан уч кишидан иборат оила бўлган автомобиль ва эркак кишининг жасади топилган эди, деб ёзади TJournal.

Шу тариқа, ҳалок бўлганларнинг умумий сони 43 нафарга етди.

18 август куни Италияда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди: Моранди кўпригида ҳалок бўлганларни дафн этиш маросимлари бўлиб ўтди. Маросимга мамлакат президенти Сержо Маттарелла ҳам келди.

Бир неча жабрланувчи шифохонада қолмоқда, беш киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Кўприк эгаси Autostrade per I’Italiya’га нисбатан суриштирув бошланган.