Жаҳондаги энг машҳур интернет-браузерлардан бири — Google Chrome яқинда ташқи кўринишини ўзгартиради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: Windows Tips

Айтилишича, браузернинг янгиланган версияси тақдимоти 4 сентябрь куни бўлиб ўтади.

«Браузернинг ташқи кўриниши барча платформаларда ўзгаради, бу Chrome 69 янгиланиши доирасида бўлиб ўтади. Компьютерлардаги янги дизайнда оқ тонлар кўпроқ бўлади», — деб янгиликларга изоҳ берди Google вакиллари.