Ўзбекистонда мобил VPN оммавийлиги кескин ошди. App Annie маълумотлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради Spot.

Фото: Spot

Жумладан, мамлакатда iOS учун энг кўп юклаб олинган дастур 5 кун ичида рейтингда 258-ўриндан 1-ўринга кўтарилган ва Telegram’ни қувиб ўтган VPN Proxy Master бўлди.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар деярли 1000 қаторга илгарилаган ва 12-ўриндан жой эгаллаган Best VPN Proxy Betternet, шунингдек, VPN 24: Hotspot VPN for iPhone дастурини ҳам фаол юклаб олмоқда.

Google Play’да эса Protect Free VPN+Data Manager дастурини юклаб олиш кўпайгани қайд этилган.

Ўзбекистонда VPN’га қизиқиш ошгани 3 сентябрдан бошланган Facebook ва бошқа сайтларга киришдаги муаммолар билан изоҳланмоқда.